Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Кейндан дубль, Диасдан хет-трик
- 8-феврал, 23:47
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Германия чемпионатининг 21-тури доирасида "Бавария" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув Мюнхен шаҳридаги "Альянц Арена" стадионида бўлиб ўтди.
Ҳисоб 20-дақиқада очилди. Ҳарри Кейн 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажарди. Пенальти Кевин Акпогума қоидабузарлиги учун тайинланди ва у қизил карточка олди. 35-дақиқада Андрей Крамарич жавоб голини урди.
45-дақиқада Кейн яна пенальтидан гол киритиб, дубль қайд этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса у Луис Диасга голли узатмани амалга оширди.
62-дақиқада Диас ўзининг иккинчи голини урди, 89-дақиқада эса хет-трик расмийлаштирди.
Бундеслига
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ