Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, Кейннинг чемпион бўлиши кечикди. "Боруссия Дортмунд" эса сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ютди
- 26-апрел 2025, 20:23
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 31-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
"Бавария" "Майнц" билан кечган учрашувда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Лерой Сане ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқага келиб, Олисе ҳисобни 2 тага етказиб қўйди. Сўнгги голни эса 84-дақиқада Эрик Даер ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
"Байер" ҳам "Аугсбург" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида муваффақиятг эришди. Беллашувнинг 13-дақиқасида Патрик Шик ҳисобни очган бўлса, 45+1-дақиқада Эмилиано Буэндия ҳисобни 2 тага етказиб қўйди.
Боруссиянинг "Дортмунд" клуби мазкур турда "Хоффенхайм" билан тўқнашиб, 90+5-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди.
Бундеслига
vs
FC Bayern München won after full-time.Бундеслига
vs
Bayer 04 Leverkusen won after full-time.Бундеслига
vs
Borussia Dortmund won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ