Бундеслига. "Бавария" "РБ Лейпциг"нинг 1 голига 5 та билан жавоб берди
- 18-январ, 00:29
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигасининг 18-туридан ўрин олган беллашувда "Бавария" клуби сафарда "Лейпциг" билан баҳс олиб бориб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тўқнашувнинг 20-дақиқасида Ромуло Кардозо мезбон жамоани ҳисобда олиб чиққан эди. Лекин амалдаги Бундеслига чемпионлари иккинчи бўлимда 5 та гол билан жавоб беришга муваффақ бўлди. Голларга - Серж Гнабри (50), Харри Кейн (67), Жонатан Та (82), Александар Павлович (85) ва Майкл Олисе (88) муаллифлик қилди.
Бундеслига
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ