Бундеслига. "Бавария" голларга бой ўтган ўйинда "Боруссия Дортмунд"ни таслим қилди
- 1-март, 00:40
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 24-туридан ўрин олган “Дер Классикер” ўз ниҳоясига етди. Ушбу тўқнашувда "Боруссия Дортмунд" ўз уйида "Бавария"га имкониятни бой берди.
Дастлаб, 26-дақиқада Шлоттербек ҳисобни очди. 54-дақиқада Харри Кейн мувозанатни тиклади. 74-дақиқада эса Кейн пенальтидан гол уриб, дубльни расмийлаштирди.
Мезбонлар сафида Свенссон ҳисобни тенглаштирди. Аммо ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Киммих катта саҳнага чиқиб, ғалаба голини киритди — 2:3.
Шу тариқа, Винсент Компани шогирдларининг очколари сони 63 тага етди. Улар иккинчи ўринда бораётган "Боруссия Дортмунд"дан 11 очко илгарилаб кетди.
Бундеслига
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ