
Бунақаси Европа чемпионати тарихида бўлмаган!
- 15-июн 2021, 19:48
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Тарихда биринчи марта Европа чемпионати ўйинини бошқа қитъадан келган ҳакам бошқарган бўлди. Гап шундаки, аргентиналик бош ҳакам Фернандо Рапаллини “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Украина - Шимолий Македония учрашувига тайинланди.
Айтиш керакки, апрель ойидаёқ Фернандо Рапаллини УЕФА-КОНМЕБОЛ алмашинув дастури бўйича ҳакамлар рўйхатига кириши маълум қилинган эди.
Украина ва Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги учрашув 17 июнь куни Бухарестда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18: 00 да бошлагнади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Украина Нидерландияга, Шимолий Македония эса Австрияга ютқазиб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ