
Бугунги баҳслардан кейин Суперлига турнир жадвалидаги ҳолат қандай?
- 16-август 2022, 22:15
- Makhmudov Jamshidbek
- 1
- Футбол
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 16-тури доирасидаги иккита учрашув якунига етди.
Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашуви 1:1 ҳисобида тугади. Аввалига Игорь Голбан "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 82-дақиқада Шоҳназар Норбеков қўқонликларга бир очко келтирган гол муаллифига айланди.
Тошкентда ўтган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида эса томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Бугунги баҳслардан кейин Суперлига турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ