
Бугун Убайдуллаев жамоаси арман клубига қарши ўйин ўтказади
- 9-феврал 2021, 12:49
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Беларуснинг амалдаги чемпиони Солигорскнинг "Шахтёр" клуби айни кунларда Дубайда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувида "кончилар" Арманистон чемпионати вакили "Пюник"ка қарши баҳс олиб боради.
Шаҳзод Убайдуллаев жамоасининг ўйини Тошкент вақти билан 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ