
Бугун тўрт нафар боксчимиз жаҳон чемпионатида илк жангларини ўтказади
- 14-апрел 2021, 08:41
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, Польшада бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди. Кеча, дастлабки жанглар ҳам ўтказилди. Қувонарлиси илк кунда рингга кўтарилган вакилимиз, -56 кг вазн тоифасидаги Дилшод Абдумуродов илк босқичда словакиялик Лукас Лоринцга қарши жанг қилди ва катта устунликка эришиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун эса тўрт нафар боксчиларимиз ўз юришини бошлайди. Қуйида, рингга кўтарилувчи ҳамюртларимиз ва уларнинг рақибларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров - Мустафа Риги (Эрон)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Марина Мулиарчик (Беларусь)
-60 кг: Дилфуза Бекова - Ребека Добос (Венгрия)
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров - Марлон Хуртадо (Колумбия)
Мазкур жангларда терма жамоамиз аъзоларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!