Бугун Париж “Катта Дубулға” турнирида икки дзюдочимиз татамига чиқади
- 1-феврал 2025, 11:48
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Дзюдо
Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи янги мавсумнинг илк мусобақаси старт олади.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда сайёрамизнинг 4 қитъаси роппа-роса 50 давлатидан жами 298 (164 эркак, 134 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқади. Юртимиз спорт шарафини Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) ҳимоя қилади.
Бугун улардан икки нафари Баҳром Батуров ва тажрибали Шаҳрам Аҳадов баҳсларга киришади. Саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади.
Дзюдочиларимиз учун Қуръа натижалари:
-60 кг: Баҳром Ботуров - Ҳусейн Аллаҳяров
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Ҳонг Нин Мак (Гонконг)/Жером Зелман (Кот-дʻИвуар)
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Амаду Мейте (Франция)