Бугун Истомин навбатдаги ўйинини ўтказади
- 27-январ 2021, 18:42
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Денис Истомин Франциядаги турнирда иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз "Open Quimper Bretagne" турнири 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувни мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган Констан Лестьенга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:20 да старт олади.
Бунгача теннисчимиз словакиялик Лукаш Лацко қаршилигини 3 сетда синдиришга муваффақ бўлганди: 6:3, 6:7(2:7), 7:6(7:4). Маълумот учун, бу мусобақа Истомин учун жорий йилдаги учинчиси саналади. Аввалроқ, Денис "Australian Open" ҳамда "Amex-Istanbul Challenger" турнирларида иштирок этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ