
Бугун Ислом Кенжабоевнинг "Чеджу" клуби лига фаворитларидан бирига қарши баҳс олиб боради
- 9-март 2021, 09:00
- 0
- Футбол
Бугун Жанубий Корея К-лигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасида Ислом Кенжабоев ҳаракат қилаётган "Чеджу" клуби "Похан Стилерс"ни қабул қилиши режалаштирилган.
Айни пайтда "Чеджу Юнайтед" 2 та тур якунларига кўра, 2 очко тўплаган ҳолда, 7-поғонада бормоқда.
Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ