Бугун 3 нафар боксчимиз чорак финал жангларини ўтказди
- 8-ноябр 2025, 23:32
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бугун 3 нафар боксчимиз ярим финал учун рингга кўтарилди.
-65 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, вакилимиз Абдуллоҳ Мадаминов нигериялик Раҳем Опееми устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди;
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Мадияр Данияров ҳам ярим финалда. Боксчимиз -60 кг вазнда ливиялик Муайид Окашаҳни иккинчи раундда техник нокаутга учратди;
-70 кг вазнда боксчимиз Самандар Ҳабибуллаев озарбайжонлик Сархан Алиевдан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ