Бу ҳимоячи менга ўйин бермаган!
- 13-сентябр 2021, 18:30
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолияти давомида ўзига қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи кимлигини айтди.
Мен жуда кўп яхши ҳимоячиларга қарши ўйнаганман. Лекин Жоржо Кьеллини рақобатдан ташқарида. У жуда “ёпишқоқ” ҳимоячи ва у менга майдонда хотиржам ҳаракат қилиш имконини бермаган, - деди Эдинсон Кавани.
Кавани – Кьеллини дуэли А Серия ўйинларида кузатилган. 37 ёшли Кьеллини “Ювентус”нинг энг ишончли ҳимоячиси ҳисобланса, уругвайлик ҳужумчи “Палермо” ва “Наполи”да унга қарши тўп тепган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ