
Бразилиялик ҳужумчи фаолиятини РПЛда давом эттиришга яқин
- 27-июн 2024, 10:03
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Реал Бетис" футболчиси Виллиан Жозе РПЛга кўчиб ўтадиган бўлди.
Фабрицио Романо хабар беришича, 32 ёшли ҳужумчи "Спартак" клуби ўтишга яқин турибди. Томонлар музокараларнинг якуний босқичида. Ушбу трансфер Россия жамоасига 3 миллион еврога тушади.
Виллианнинг "Бетис" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. У жамоаси таркибида якунига етган мавсум 42 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та голда иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ