
Бразилиялик футболчи тез орада Франция фуқаролигини олади
- 15-март 2019, 21:54
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клубининг бразилиялик ҳимоячиси Тьяго Силва тез орада Франция фуқаролигини олади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.
Шундан сўнг у Европа иттифоқи фуқаросига айланади ва ПСЖ сафида легионер мақомидан чиқарилади. Қоидага кўра жамоада легионер футболчилар сони 4тадан ошмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи парижликлар сафида 7 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Бразилия терма жамоаси сафида эса 77та ўйинда иштирок этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ