Бразилия собиқ устози ва Месси бирга ишлаши мумкин
- 27-май 2023, 11:39
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тите Саудия Арабистони чемпионатида иш топиши мумкин. Инсайдер Бруно Андраденинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, жанубий америкалик мутахассиснинг хизматларига "Ал-Ҳилол" қизиқмоқда.
Ушбу клуб раҳбарияти аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Мессини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. 35 ёшли ҳужумчи, турли ОАВ хабарларига кўра йилига 300 дан 500 миллион еврогача таклиф қилинмоқда.
Титенинг таклифига “Ал-Ҳилол”дан ташқари, Япония чемпионати клублари, шунингдек, Грециянинг “Олимпиакос” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ