
"Боруссия" Дортмунд ПСЖга қарши ўйиндан олдин яна бир жиддий йўқотишга учради
- 9-феврал 2020, 20:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли германиялик футболчи камида 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа у 18 февраль куни ПСЖ га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки беллашувида жамоасига ёрдам беролмайди.
Маълумот учун, Брандт жорий мавсум “Боруссия” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ дортмундликларнинг бошқа бир етакчи футболчилари - Марко Ройс ва Томас Дилэйнилар ҳам жароҳат олишган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ