
"Боруссия" Дортмунд Бундеслигадаги сўнгги ўйинида янги либосда ҳаракат қилди (фото)
- 20-феврал 2023, 07:30
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг "Боруссия" клуби шаҳарнинг саноат тарихига бағишланган янги формасини тақдим этди.
Жамоа футболчилари 19-февраль куни Бундеслига доирасидаги "Герта"га қарши ўйинда мазкур либосда майдонга чиқди. "Кўмир ва пўлат йўқ бўлиб кетди. Аммо бу шаҳар ўша давр одамларини ҳеч қачон унутмайди", - дейилади клуб баёнотида.
Шу тариқа, "асаларилар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари бўйича "Бавария"га етиб олди.


Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ