"Боруссия Дортмунд" АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқда
- 27-август 2025, 17:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"The Athletic" нашрининг хабар беришича, Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Фабиу Силва трансфери бўйича келишувга эришди.
Келишув шартларига кўра, 23 ёшли футболчи учун 22,5 миллион евро тўланади. Шунингдек, 4 миллион евролик бонус ҳам кўзда тутилган.
Футболчи Лига кубогида "Вест Хэм"га қарши (3:2) ўйиндан сўнг жамоадошлари билан хайрлашган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Фабиу Силва ижара асосида "Лас-Пальмас" сафида тўп сурди ва Ла Лиганда 24 учрашувда 10 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ