
"Боруссия Д" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтиради
- 13-сентябр 2019, 11:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўзининг асосий хавбеки Рафаэль Геррейро билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.
Клуб спорт директори Михаэль Цоркнинг маълум қилишича томонлар янги шартнома бўйича ўзаро келишувга эришишган. Ушбу шартнома 2023 йилга қадар тузилади.
Қайд этиш лозимки, Геррейронинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Унга эса ПСЖдан жиддий қизиқишлар мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ