Бокс. Қондош ака-укалар бир-бирига қарши жанг қиладими?
- 29-январ 2025, 17:28
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Боксдаги фаолияти билан танилган видеоблогер Жейк Пол 27 март куни акаси Логан Пол билан жанг қилмайди, деб хабар бермоқда ESPN.
Аввалроқ, Жейк акаси билан юзма-юз тасвирланган плакат эълон қилган, шу сабаб ОАВ да муштлашув ташкил этилгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Бироқ, ESPN телеканали хабарига кўра, юлдуз ака-ука реалити-шоуда иштирок этади, афиша эса шунчаки тадбирнинг тарғиботи бўлган
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Арлингтонда ўтказилган сўнгги жангида Жейк Пол собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсонни мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ