
Бобур Асқаров "Локомотив"га қайтди!
- 7-январ 2025, 16:48
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
2020-2021 йилги мавсумни жамоамиз таркибида ўтказган ҳимоячи Бобур Асқаров яна "Локомотив" аъзосига айланди.
"Ўтган мавсум давомида "Сурхон" шарафини ҳимоя қилиб, 19 ўйинда майдонга тушган 25 ёшли футболчи 2025-йилда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Бобур Асқаров 1999-йилнинг 9-февралида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Хоразм" ҳамда "Сурхон" жамоалари таркибида фаолият олиб борган. "Локомотив"га қайтиш муборак, Бобур Асқаров!", - деяилади клуб матбуоти хабарида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ