Бобоусмон Ботуров ва Одилжон Аслоновинг навбатдаги жанг санаси ва рақиблари маълум!
- 28-январ 2024, 11:18
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртларимиз Одилжон Аслонов ва Бобоусмон Батуров 10 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида рингга кўтарилади.
RCC Boxing промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу кечада 3 нафар вакилимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, иккинчи ўрта вазн тоифасида Одилжон Аслонов (6-0-1) - Рафи Хчоян (Грузия, 2-1-1) билан ярим ўрта вазнда Бобоусмон Батуров (2-0-1) - Тихон Нетёсовга (Россия, 11-5-0) қарши ва оғир вазнда Мирзоҳид Абдуллаев (3-2-1) - Георгий Юновидов (Россия, 8-1-0) билан баҳс юритади.
Мазкур муҳим жангларда юртдошларимизга омад тилаб қоламиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ