
Боатенг мавсумни Туркияда ўтказиши мумкин
- 24-август 2019, 20:31
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенг фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Takvim нашрининг хабар беришича 30 ёшли футболчини "Фенербахче" клуби ижарага олмоқчи. Бироқ, истанбулликлар “Бавария” Боатенгнинг 1/3 қисм маошини тўлаб беришини хоҳлашмоқда.
Маълумот учун, Боатенг “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ