
BKFC раҳбари промоушенга икки нафар супер боксчини олиб келмоқчи
- 22-ноябр 2024, 17:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Bare Knuckle FC промоутерлик компанияси раҳбари Дэвид Фельдман Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуани ўз лигасида кўришни истамоқда.
"Тасаввур қилинг-а, агар Фьюри ва Жошуа BKFC га ўтишса, қандай ажойиб бўларди. Мен бу аниқ содир бўлади, деб айтолмайман, лекин буни истисно ҳам қилмоқчи эмасман", - дея Фельдманнинг сўзларидан иқтибос келтирди "World Boxing News".
Эслатиб ўтамиз, BKFC нинг навбатдаги турнири бугун Лос-Анджеласда бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ