Бир тайм майдонда ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини неча баллга лойиқ кўрилди?
- 30-март 2025, 22:12
- Ali Ahmadxo’jayev
- 5
- Футбол
Англия кубоги 1/4 босқичидан ўрин олган "Борнмут"-"Манчестер Сити" учрашуви "шаҳарликлар" фойдасига 2:1 ҳисобида якунланди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.
Терма жамоамиз аъзосига машхур аналитик дастурлар томонидан қўйилган баллар билан танишинг: "SofaScore" 6.5, "FlashScore" 6.3, "FotMob" 6.8 ва "Who Scored" томонидан 6.0 баллга лойиқ кўрилди.
"Манчестер Сити"нинг навбатдаги учрашуви 2 апрель АПЛ доирасида "Лестер"га қарши бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ