
Бэйл нима қилса "Реал" билан чиройли хайрлашади?
- 9-апрел 2022, 10:27
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйлнинг “қироллик клуби”даги фаолияти яқин орада якунланиши ҳақида гапирди.
"Гаретнинг ҳолати яхши, биз буни Уэльс терма жамоасида кўрдик. У буни клубда ҳам исботламоқчи. Агар у Саньтяго Бернабеу билан чиройли тарзда хайрлашса, адолатдан бўларди. Чунки у голлари, ўйинлари ва совринлари билан ушбу клуб тарихига кирган”, - деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг мадридликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун у ёзда "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этади.
Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ