
- #Саудия Арабистони
- #Карим Бензема
- #Криштиану Роналду
- #Н'Голо Канте
- #Ал-Иттиҳод
- #Жалолиддин Машарипов
- #Саудия Арабистон Чемпионати
- #Ан-Наср
Бензема ортидан Н'Голо Канте ҳам "Ал-Иттиҳод" таклифига рози бўлди
- 7-июн 2023, 18:09
- 0
- Футбол
"Челси" футболчиси Н'Голо Канте Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби таклифига рози эканини маълум қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи йилига 100 миллион евро маош олади. Келишув 2 йилга мўлжалланган. Шунингдек, битимда уни узайтириш имкони ҳам мавжуд. Канте Лондонда тиббий кўрикдан ўтгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча айнан "Ал-Иттиҳод" клуби "Реал" афсонаси Карим Бензема трансферини эълон қилганди. Шунингдек, Саудия Арабистонида Криштиану Роналду ҳам тўп тепади. У янги мавсумда ҳам "Ан-Наср"да қолишини маълум қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ