Бензема босимга дош беролмади
- 24-январ 2024, 16:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема клуб раҳбариятига вақтинча жамоадан кетишга қарор қилганини билдирди.
RMC Sport нашрининг ёзишича, 36 ёшли футболчи бу қарорга келишига Саудия Арабистонида ўзига бўлаётган босимнинг ортиб бораётгани сабаб бўлганини маълум қилган.
“Ал-Иттиҳод” мутасаддилари вазиятни ўнглаш мақсадида франциялик футболчига Саудия Профессионал лигасининг бошқа клубига ижарага ўтиш вариантини таклиф қилган. Бироқ 36 ёшли тўпурар бунга кўнмади.
Аксарият манбалар Карим Европага қайтмоқчи эканини ёзмоқда. Тажрибали ўйинчига “Лион” ва Англиянинг бир неча клуби қизиқиш билдиряпти. Бензема ортга қайтиши учун маошининг катта қисмидан воз кечишига тўғри келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ