Беллингемдан зўри бор
- 18-сентябр 2023, 12:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Таниқли мураббий Грэм Сунесс Англия терма жамоасининг икки ярим ҳимоячиси – Жуд Беллингем ва Жеймс Мэддисонни ўзаро солиштирди.
- Мен Мэддисоннинг талантига ишқибозман. Ўйлашимча, у ва Жуд Беллингем Англия терма жамоасининг бошланғич таркибида ўйнаши керак. Бу жамоа совринларни ютишга мажбур.
Агар Жеймс ва Жудни статистика бўйича солиштирса, Мэддисон барча ҳужум кўрсаткичлари бўйича Беллингемдан устун. У голли вазиятлар яратиш ва тўп киритиш борасида Беллингемдан анча зўр, - деди Грэм Сунесс.
Жеймс Мэддисон айни пайтда “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жуд Беллингем эса, дебют мавсумининг стартидаёқ “Реал” етакчисига айланиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ