
Бектемир билан бир бокс оқшомида дебют қилган кичик Холифилд ажойиб натижа қайд этди
- 3-ноябр 2019, 13:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Лас-Вегасдаги бокс оқшомида, биринчи оғир ва оғир вазн тоифасидаги афсонавий жаҳон чемпиони Эвандер Холфилднинг ўғли, 22 ёшли Эван Холифилд ҳам профи рингда ўз дебютини ўтказди. У биринчи ўрта вазн тоифасида юртдоши Ник Уинстедга қарши рингга кўтарилди.
Жанг атига 16 секунд давом этди. Эван дастлабки сонияларданоқ олдинга ташланиб рақибига кетма-кет зарбалар йўллаш орқали рақибини оғир аҳволга солиб қўйди. Гарчи, Ник қарши бўлган бўлсада, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ