"Бавария"нинг барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз серияси 20 та ўйинга етди (ФОТО)
- 4-январ 2021, 02:10
- 0
- Футбол
"Бавария" Бундеслиганинг 14-турида "Майнц" (5:2) жамоасини мағлуб этди.
Дастлабки бўлимдан сўнг, мюнхенликлар 0:2 ҳисобида ортда қолаётганди, аммо иккинчи бўлимда Жошуа Киммих, Лерой Сане ва Никлас Зюле биттадан гол урган бўлса, Роберт Левандовски дублни расмийлаштирди.
"Бавария" сентябрь ойида "Хоффенхайм"га (1:4) ютқазганидан кейин, қаторасига 20 та учрашувда имкониятни бой бермай келяпти. Мюнхен клуби шуларнинг 16 тасида зафар қучган бўлса, 4 тасида дуранг ўйнаган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ