"Бавария" ўз уйида 5 та, "Боруссия" эса 3 та гол уриб йирик ғалабани қўлга киритди!
- 27-феврал 2021, 21:32
- Abdullajon .
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигаси 23-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Бавария" ўз уйида "Кёльн"ни меҳмон қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга китритган мюнхенликлар сафида голларга 18-дақиқада Шупо-Мотинг, 33 ҳамда 65-дақиқаларда Роберт Левандовски (дубль) муаллифлик қилган бўлса, Серж Гнабри захирадан майдонга тушиб 82 ва 86-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, йирик ғалабани қўлга киритган "Бавария" ўз очколари сонини 52 тага етказиб олди ва 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 5 очко илгарилаб кетди.
Совринли ўринлар учун даъвогарлардан бири ҳисобланган "Боруссия" Дортмунд ҳам ўз уйида "Арминия"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, жамоадошидан узатма қабул қилиб олган Махмуд Дауд аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи гол пеналтидан киритилди. Тўп қаршисига келган Санчо дарвозабонни ожиз қолдирди. 3-гол эса 81-дақиқада Рейньер Жезус томонидан урилди.
Ушба ғалабадан кейин дортмундиклар ҳисобидаги очколар сони 39 тага етди ва улар 5-ўринга кўтарилди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Арминия" 18 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.
{online}3399354{/online}