
"Бавария" мухлислари кутган хабар! Нойер сафга қайтмоқчи
- 28-апрел 2023, 11:00
- 0
- Футбол
"Бавария" клуби асосий дарвозабони Мануель Нойер машғулотларга қайтмоқчи. У мураббийлар штабига бу ҳақда маълумот етказган.
Посбоннинг сўзларига кўра, у келаси ойдан таркибда кўриниш бериши мумкин. Бироқ шифокорлар Мануелнинг 2 ойдан кейингина машғулотларга киришиши мумкинлигини маълум қилишган. Шунингдек, Нойер янги бош мураббий Томас Тухель билан яхши муносабатда.
Маълумот ўрнида, германиялик посбон жорий мавсум 12 та ўйинда ўз дарвозасидан 11 та тўп олиб чиққан.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ