"Бавария" вингери Серж Гнабри Бундеслига доирасидаги "Майнц"га қарши (5:2) ўйинда жароҳат олди.
Мюнхэнликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик навбатдаги ўйинда Гнабри иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Ҳозирда у машғулотларда иштирок этмаяпти.
Серж жорий мавсум 4та гол урди ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. "Бавария" 8 январь куни Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ