
"Барселона"нинг яна 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди
- 29-декабр 2021, 17:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Барселона” футболчилари Усмон Дембеле, Самуюэль Умтити ва Гавида коронавирус аниқланди.
Клубнинг хабар беришича, футболчиларнинг аҳволи яхши ва улар ўз уйида карантинга олинган.
Шу тариқа, “Барса”нинг коронавирусдан даволанаётган футболчилари сони 7 нафарга етди. Бундан аввалроқ Хорди Альба, Дани Алвес, Клеман Лангле ва Алекс Бальдеда ҳам Covid-19 инфекцияси аниқланган эди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 2 январь куни ўтказади. Каталония клубининг рақиби "Мальорка" бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ