
“Барселона”да яна катта муаммо
- 12-сентябр 2024, 20:50
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Ла Лиганинг жорий мавсумининг иккинчи қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
“Marca” нашри хабар беришича, "Барселона" молиявий жиҳатдан ўсганига ва футболчиларнинг маоши лимитини кўтарганига қарамай, “1:1” қоидасига амал қилмаяпти. Агарда, клуб январчага молиявий аҳволни бунданда яхшиламаса, Ольмони Испания чемпионатининг 2-ярими учун рўйхатдан ўтказа олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида "Барса" футболчисига айланди. Каталонияликлар таркибида у иккита учрашувда қатнашиб, иккита гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ