"Барселона"да "пичоққа илинадиган" футболчи қолмади
- 2-июн 2022, 20:50
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жорий йил якунларига кўра "Барселона"нинг энг яхши футболчиси аниқланди.
"Кўк-анорранглилар"нинг мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича Педри энг юқори кўрсаткични қайд этиб, ғолибликни қўлга киритди. У иштирокчиларнинг 30,67% овозига эга чиққан.
19 ёшли истеъдод соҳиби бу борада Рональд Араухо (27,11%) ҳамда Марк-Андре тер Штегенни (7,29%) ортда қолдирди.
Қизиқарлиси, Педри бу мавсум каталонияликлар либосида атиги 21 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бор-йўғи 4 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ