
"Барселона" ва "Милан"нинг собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокаралар ўтказмоқда
- 4-октябр 2020, 17:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Уотфорд" ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеунинг агенти мижозига "Локомотив"дан таклиф бўлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
“Жерар чиндан ҳам “Локомотив”га ўтишга яқин. У ижарага кетиши мумкин. Ҳозир биз музокаралар ўтказяпмиз”, - деди агент.
Деулофеу “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум “Уотфорд” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ