
"Барселона" икки испаниялик футболчисидан қутилмоқчи
- 6-ноябр 2023, 18:54
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" икки футболчиси билан хайрлашишга қарор қилди.
"Todofichajes" нашрининг маълум қилишича, Каталония гранди ҳимоячи Маркос Алонсо ва ярим ҳимоячи Серхи Роберто билан янги шартнома тузмоқчи эмас. Испанияликларнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси жорий мавсум якунига етади.
"Кўк-анорранглилар" футболчилар билан қишки трансферлар ойнаси ёки 2023/2024 йилги мавсум охирида хайрлашади.
Ла Лиганинг 12-тури натижаларига кўра, "Барселона" турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ