"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашганини эълон қилди
- 10-август 2025, 00:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" расман 34 ёшли ҳимоячи Иньиго Мартинес билан хайрлашди.
Испаниялик футболчи каталонияликлар сафида икки мавсум тўп суриб, барча мусобақаларда жами 71 ўйинда майдонга тушди. Мазкур тўқнашувларда 3 гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Мартинес кўк-анорранглиларни тарк этиб, Саудиянинг "Ан-Наср" клубига бориб қўшилмоқда. Маълумотларга кўра, футболчининг трансфери саудияликлар томонидан яқин соатлар ичида эълон қилиниши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ