
"Барселона" футболчисини ижарага беришга ҳам тайёр
- 14-июл 2020, 20:54
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби раҳбарияти франциялик ҳимоячи Самуэль Умтитини ижарага бўлса ҳам бериб юборишга тайёр.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, Умтитига "Рома", "Наполи" ва "Лацио" каби А Серия клубларидан қизиқишлар бор. Каталонияликлар аслида уни тўлиқ сотиб юборишмоқчи, аммо Самуэлнинг сурункали жароҳат олиши сабабли унга харидор чиқмаяпти.
26 ёшли Умтити жорий мавсум “Барселона” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ