"Барселона" футболчиси ижара асосида бошқа клубга кетяпти
- 30-январ 2023, 00:26
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттиради.
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, испаниялик футболчи мавсум сўнггига қадар ижара асосида "Спортинг"га кўчиб ўтишга яқин турибид. У "Тоттенхэм"га йўл олаётган Педро Порро ўрнини эгаллайди.
Лиссабон клуби аввалига "Брайтон"дан Тариқ Лэмптини олмоқчи эди, бироқ АПЛ клуби 22 ёшли футболчини ижарага беришни хоҳламади.
Бельерин "Барса" таркибида жорий мавсум Ла Лигада 3 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ