
"Барселона" Франция чемпионидан футболчи олади
- 7-август 2021, 13:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Португалиялик ярим ҳимоячи Ренато Саншеш Испания чемпионатига ўтишга яқин турибди. Le10Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 23 ёшли футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анор ранглилар" билан музокаралар олиб борган ва шартнома борасида келишувга эришган. Молиявий қийинчиликлар туфайли каталонияликлар Саншешни дастлаб ижарага олиб, кейинчалик сотиб олишлари мумкин.
Ренато 2019 йилнинг ёзидан буён “Лилль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум Франция чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 голли узатмани амалга оширди.
Саншешнинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ