
"Барселона" бу ёзда Рафиньяни сотмоқчи эмас!
- 20-июл 2023, 16:55
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Барселона" ёзда ўзининг қанот вингери Рафинья Диасни сотишни режалаштирмаяпти. "Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти бразилияликни дахлсиз деб ҳисоблайди.
Рафинья сўнгги пайтларда Риёд Маҳрезга ўринбосар қидираётган "Манчестер Сити"нинг асосий трансфер мақсадига айланди. Жазоирлик ҳозирда Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга яқин турибди, уни "Ал-Аҳли" ўз сафига қўшиб олишга яқин.
Рафиньянинг ўзи ҳам "шаҳарликлар"га ўтишни хоҳламайди. Аввалроқ, футболчи Англия премьер-лигасида ўйнаган ва у ерда икки мавсум давомида "Лидс" шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ