
"Барселона" "Атлетико"дан ҳам "зарба" қабул қилиб олди
- 3-октябр 2021, 01:55
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Барселона" баҳси якунига етди. Ушбу учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида Лемар индивидуал маҳорат эвазига рақиб ҳимоясини ёриб кирди ва кучли зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим якунида собиқ "Барса" футболчиси Лемарнинг заргарона узатмасидан сўнг гол уриб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Мазкур ғалабадан кейин "матрасчилар" очколари сонини 17 тага етказиб олган ҳолда, "Реал"га етиб олди. "Кўк-анорранглилар" ҳисобида ҳозирча 12 очко бор ва улар 9-поғонадан жой олган.
{game}3629165{/game}
{online}3629165{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ