
"Барселона" Алвесга рад жавобини берди
- 27-июл 2019, 13:07
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеснинг каталонияликлар сафига қайтишини таъқиқламоқда.
Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда эркин агент ҳисобланган 36 ёшли футболчи “кўк-анор ранглилар” билан боғланган ва ўз хизматларини таклиф қилган. Бироқ, унга рад жавоби берилган.
Маълумот учун, Алвес “Барселона” сафида 2008-2016 йилларда тўп сурган ва 391та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 100та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ