“Барса”га бир учрашув учун ўн миллион евро таклиф қилишди
- 9-апрел, 16:26
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” жорий мавсум якунланганидан кейин ёзги танаффус даврида битта учрашув ўтказиб, мўмай даромад ишлаб олиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, Каталония клубига мавсумолди тайёргарлик доирасида Жанубий Кореяда битта назорат ўйини ўтказиш таклиф қилинган.
Жанубий Кореяда ўтказиладиган бир ўртоқлик ўйини учун каталонияликлар 10 миллион евро атрофида даромад олиши кафолатланяпти. Аммо бу фақат битта ўйин учун узоқ сафарни талаб қилади.
Ҳозирда “Барселона” ёзги йиғинни Осиё турнеси ўрнига Англия майдонларида ташкил этишни режалаштирмоқда. Шу боис, кореяликларга ҳали аниқ жавоб айтилгани йўқ.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ