“Барса” Левандовскини “қурбон” қилади
- 6-январ, 11:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Ал-Ҳилол”дан ҳимоячи Жоау Канселунинг каталонияликлар сафига ўтиши бўйича келишувнинг бир қисми бўлиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Саша Тавольери X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Канселу трансфери бўйича музокаралар чоғида “Ал-Ҳилол” польшалик форвардни ҳам битимга қўшиш ғоясини илгари сурган. Унга кўра, 37 ёшли тўпурар мавсум охиригача Саудия Арабистони Про-лигасида тўп суради.
Левандовски “Барселона”ни охирги олти ойлик маошидан озод қилади, шу даврни эса “Ал-Ҳилол”да юқорироқ маош билан ўтказади.
Аввалроқ каталонияликлар Канселу трансфери бўйича Саудия клубига таклиф бергани ва футболчининг ўзи «Барселона»ни устувор вариант сифатида кўраётгани хабар қилинган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ