“Барса” афсонаси “Реал” устози Анчелоттини ҳимоя қилди
- 9-май 2025, 11:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” афсонаси ҳисобланган Хави Эрнандес каталонияликларнинг ашаддий рақиби – “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
- Карло Анчелотти охирги ўн йилда бир неча катта совринларни қўлга киритди. Бироқ уни ҳали ҳам танқид қилишяпти.
Испанияда босим кучли. Айниқса, “Барселона” ва “Реал”да бу кучлироқ билинади, - деди “Барселона”да ҳам футболчи, ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган Хави.
Европа матбуоти Карло Анчелотти 11 май кун “Барселона”га қарши ўтказиладиган навбатдаги “эл-класико”дан кейин натижа қандай бўлишидан қатъи назар истеъфога чиққани эълон қилиниши ҳақида ёзмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ